ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР

Яқинда «Пахтакор» марказий ўйингоҳида касб-ҳунар коллежлари ҳамда чегара ҳудудидаги мактаб ўқувчилари ўртасида «Ёш чегарачилар» ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда «Ёш чегарачилар» клублари аъзоларидан иборат 10 та жамоа бешта шарт бўйича ўзаро беллашди.

-Бугунги  ёш авлодни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар орасида ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, ёшларни ҳарбий билим юртларида ўқишга руҳан ва жисмонан тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга, -деди тадбирда сўзга чиққан туман ҳокимининг чегара ишлари бўйича ёрдамчиси Абдураҳим Обидов.

Мусобақанинг якунига кўра, Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг «Лочинлар» жамоаси 1-ўринни қўлга киритди, иккинчи ўрин Уйчи саноат, транспорт ва алоқа, учинчи ўрин эса Ғайрат педагогика  коллежлари жамоаларига насиб этди. Мусобақа Низомига кўра, Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг «Лочинлар» жамоаси беллашувнинг вилоят босқичида иштирок этадиган бўлди.

Отабек АБДУКАРИМОВ,

ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси.