ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ
15-22 март кунлари «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» ҳамда Наврўз байрами муносабати билан Ўнҳаятдаги стадионда футбол бўйича туман ҳокими кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Унда Уйчи ҳамда Чортоқ туманларидан 18-30 ёшли уюшмаган ёшлардан иборат 10 та жамоа қатнашди. Муросасиз баҳслар якунида Уйчи шаҳарчаси жамоаси 1-, Чортоқ тумани 2-, ёрқўрғонлик ва ўнҳаятлик спортчилар 3-ўринларни эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорларни туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдураҳмонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси А.Атақўзиев, 1-БЎСМ директори А.Маҳкамовлар табриклаб, диплом ва эсдалик совғаларини топширдилар.
Э.КАРИМОВ,
туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.

