КУРАШЧИЛАРИМИЗ ЮТУҒИ

Шу йил 14-17 март кунлари Навоий шаҳрида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Унда 16 нафар туманимиз полвони иштирок этди. Спортчиларимиздан Моҳигул Иброҳимова (1-мактаб), Зебохон Носирова (8-мактаб), Жамолиддин Неъматуллаев(26-мактаб)лар фахрли биринчи, Дурдона Мирзамаҳмудова (22-мактаб), Абдулаҳад Носиров (26-мактаб)лар иккинчи, Севинч Собиржонова (8-мактаб), Дилшодбек Боймуҳаммедов (12-мактаб), Нозимжон Мирзаабдуллаев (Ички ишлар вазирлиги академик лицейи), Орифжон Жўраев (38-мактаб), Азизбек Тошпўлатов (40-мактаб) учинчи ўринларни эгалладилар.

Туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимизни қизғин қутлаймиз.

Бахтиёр ТУРҒУНПЎЛАТОВ,

белбоғли кураш бўйича туман бош мураббийи.