ФАХРИЙЛАР ИЗЗАТДА

8-мактабгача таълим муассасаси(мудира Шоира Эгамбердиева)да ишловчи ходимларни рағбатлантириш, меҳнатини қадрлаш анъанага айланган. Наврўз байрамида бир неча йил муассасада тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи бўлиб ишлаган Муҳаббат Сиддиқова, Дилором Акбаровалар пенсияга чиқиши муносабати билан қадрланиб, уларга эҳтиром кўрсатилди. Шу кунги байрам тадбирига фахрийлар Маъсудахон Жўраева, Мавлудахон Қулматова, Ҳабибахон Холиқова, Минаввар Раҳимовалар ҳам таклиф қилиниб, эъзозланди.

Муассаса мусиқа раҳбари Бекмурод Исоқов тадбир қатнашчиларига маданий хизмат кўрсатди.