ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ
Китоб ўқиган халқ ҳеч қачон кам бўлмаган. Бугун дунё аҳолиси интернет тармоғига боғланиб қолган бир пайтда мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ёшларни китобга қизиқтириш, ўқишга меҳр уйғотиш борасида қилинаётган ишлар ниҳоятда ибратлидир.
Ушбу хайрли ташаббусни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда мактабимиз ўқувчилари маънавиятини бойитиш, уларнинг мутолаага қизиқишини оширишга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида мактабимизнинг собиқ ўқувчилари бўлган туман халқ таълими мудири Ш.Муродов 26 дона, «Намангандон» АЖ раҳбари Б.Юсупов 18 дона, вилоят электр таъминоти корхонаси муҳандиси А.Қорабоев 9 дона ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндаларининг сара асарларидан иборат бадиий китобларни мактаб кутубхонасига совға қилишди. Ҳозирда ушбу асарлар ўқувчилар ўртасида севиб мутолаа қилинмоқда. Шу ўринда биз мактабимизнинг барча собиқ ўқувчиларини ва ота-оналарни ушбу акцияда иштирок этиб, ўқувчилар маънавиятини, уларнинг мутолаага қизиқишларини оширишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраймиз.
Шоира САЙДАЗИМОВА,
10-мактаб кутубхоначиси.

