ҲУШЁРЛИК БОЙ БЕРИЛГАЧ…
Автомобиль бошқариш пайтидаги озгина эътиборсизлик тузатиб бўлмас кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳамюртимиз Н.А. ўз бошқарувидаги «Лада-21074» русумли автомашинасини Чўртук маҳалласининг ички йўли орқали бошқариб келади. У асосий йўл Наманган – Уйчи – Учқўрғон автомобиль йўлига ўтиш пайтида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузади. Оқибатда асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган «Кобалт» автомашинаси билан тўқнашиб кетади. Тўқнашув таъсирида «Лада» яна бир «Дамас» автоуловига бориб урилади.
Содир бўлган ҳодиса туфайли «Кобалт» ҳайдовчиси оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилади. «Кобалт»га 10646000 сўмлик, «Дамас»га 1136500 сўмлик зарар етади. Ушбу иш бўйича тўпланган далиллар, тузилган айблов далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг тегишли моддалари билан туман прокурорига тақдим этилди.
Раҳматилло АБДУРАҲМОНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси, лейтенант.

