ЖАНЖАЛГА АЙЛАНГАН ЗИЁФАТ
Ошхона – жамоат жойи. У ерда киши таомланиш, жоиз бўлса, мароқли суҳбат, гурунг учун тўпланади. Бунда зинҳор ўзгаларнинг тинчлигига путур етказмаслик зарур.
«Мафтунабегим» ошхонасига тўпланганлар ҳам шу ерда бироз «чарчоқёзди» қилиш мақсадида йиғилишди. Орага ичкилик аралашгач, барчаси тескарисига айланиб кетди. Маст-аласт ҳолда бўлган хўрандалар ўртасида пайдо бўлган тушунмовчилик тобора зиддиятга айланди. Охир-оқибат, бу жанжал-тўполон билан якун топди. Муштумзўрлар Ш.С. ва К.О. жабрланувчилар С.Ғ. ва Р.А.ни дўппослаб, хумордан чиқишди. Кайфлари тарқаб, ўзларига келганларида эса кеч бўлганди. Биргина узр-маъзур билан барҳам топиши лозим бўлган кичкина келишмовчилик ортидан жиноят келиб чиқди. Бунга ўша спиртли ичимлик бош сабаб эканини эса, афсуски, кеч тушуниб етишди.
Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Судланувчилар Ш.С. ва К.О. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбларига яраша жазога тортилишди.
Ж.МАМУРОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

