ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТДИ

Юртимизда таълимга, айниқса, мазкур соҳада инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шу мазмунда гуллар шаҳри Наманганда 5-6 апрель кунлари Республика миқёсида инглиз тили фани ўқитувчилари учун «Innovative Education Summit» («Таълимда инновация саммити») шаҳар ёшлар марказида ташкил қилинди. Саммитга  барча вилоятлардан меҳмонлар ташриф буюришди. Унда туманимиздаги 3, 6, 33-мактаблардан мен билан бирга Барчиной Хотамова, Муҳайё Ҳасанова, Абдулазиз Ҳошимжоновлар фаол иштирок этиб қайтишди. Саммит Исҳоқхон Тўра Ибрат музейи ва мактаб-интернатга, Ахсикентга қилинган саёҳатлар билан қизиқарли, таассуротларга бой бўлди. Саммит режасига кўра, биринчи куни инглиз тили ўқитувчилари учун семинар-тренинг машғулотлари, иккинчи куни барча гуруҳларда турли хил таълим соҳасида зарур деб ҳисобланган илмий ва инновацион ғоялар тақдимоти ўтказилди. Тақдимотларнинг юқори савияда ташкил қилинганлиги саммитдан кўзланган мақсадга эришилганлигининг исботи бўлди.

Муаззам ИСМОИЛОВА,

3-мактабнинг инглиз тили фани  ўқитувчиси.