ҲУДУДИЙ ЎҚУВ СЕМИНАР
Муассасамизда методист тарбиячиларга «Илк қадам» давлат ўқув дастури бўйича ҳудудий ўқув семинар ташкил этилди.
Ровот шаҳарчаси, Бирлашган, Ғайрат қишлоқлари ҳудудидаги МТМлар вакиллари қатнашган семинарда дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш борасидаги давлат талабларини амалга ошириш» мавзусида семинар ўтказиш йўл харитаси билан танишиб чиқилди. Тарбиячилар Наталья Жўраева, Дилдора Мадумаровалар томонидан 1-мактабга тайёрлов гуруҳида нутқ ўстириш машғулотида «Ж» товуши», 1-ўрта гуруҳда нутқ ўстириш машғулотида «Қуёш» мавзуларида машғулотлар ўтилди.
Семинар давомида иштирокчилар машғулотларни ташкил этишда ноанъанавий усуллардан фойдаланиш, амалиётда қўллаш бўйича тажрибаларини бойитишди. Унинг якунига бағишланган йиғилишда муассасамиз мудираси Маҳмудахон Қаҳҳорова таълим-тарбияда фаолиятни яхшилаш бўйича мулоҳазалар билдирди.
Шаҳло ТЕМИРОВА,
27-МТМ методисти.

