НАФОСАТ ТАРБИЯСИ
«Эстетика йўналишидаги фанлар ойлиги»га бағишлаб мактабимизда бир қатор тадбирлар ўтказилди. Эрталабки сафланишда ўқувчиларга бастакорлар ва опера санъати ҳақида маълумот берилди. Технология фани ўқитувчиси Х.Джамолдинова қўл меҳнати фанидан танловлар, тасвирий санъат фани ўқитувчиси М.Бобонова расмлар кўргазмаси ташкил этишди. Шунингдек, 9-«Б» синфда «Касб танлашдаги онглилик» мавзусида очиқ дарс, «Меҳнат билан эл кўкарар» мавзусида давра суҳбати, 7-синфлар ўртасида қўл меҳнати, ихтиёрий расм чизиш ва бадиий чиқишлар бўйича танлов ўтказилди. Унда 7-«В» синф жамоаси ғолиб бўлди. Фан ойлиги давом этмоқда.
Васила УМАРОВА,
8-мактаб ўқитувчиси.

