АКАДЕМИК УНВОНИ БЕРИЛДИ

Кейинги йилларда, бошқа соҳаларда бўлгани каби, туманимиз илм аҳли сафи номдор олимлар, юқори илмий унвонга эришганлар ҳисобига ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Турон Фанлар академияси Президиумининг 31 март кунги йиғилиши қарорига биноан Уйчи фарзанди, мамлакатимиз ва хорижда таниқли адабиётшунос, таржимашунос, бобуршунос олим, Халқаро Бобур мукофоти совриндори, филология фанлари доктори, профессор Нематилла Отажонов шоҳ ва шоир, саркарда ва тарихчи З.М.Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, бобурийлар салтанати тарихи, Европа шарқшуносларининг Бобур фаолияти соҳасида олиб борган тадқиқотларини қиёсий ўрганиш бўйича эришган илмий ютуқлари учун академик (ҳақиқий аъзолик) илмий унвонига мушарраф бўлди.

Туманимиз аҳли номидан олимимизни юксак унвон билан қизғин қутлаймиз.

Уйчиликларга академик муборак бўлсин!