ЭНДИ БИР ЯРИМ ЙИЛ РУЛГА ЎТИРМАЙДИ
Транспорт бошқариш қонун-қоидасига амал қилмаслик нафақат бошқарувчининг, балки бошқа шахснинг ҳам ҳаёти, соғлигига хавф солади.
Ҳамюртимиз Д.И. тунда «Матиз» автомашинасини маст ҳолда бошқариб ўзи ва жамият учун хатарли бўлган ҳуқуқбузарликка қўл урди. Яхшиямки, буни ўз вақтида пайқаган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари тўхтатиб қолишди. Ҳуқуқбузар Д.И. содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ушбу ишдаги мавжуд расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, тушунтириш хатлари, тиббий хулоса ва ишдаги бошқа далиллар билан ўз исботини топди.
Ушбу иш туман маъмурий судининг Дўстлик МФЙ биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида атрофлича кўриб чиқилди. Айбланувчи Д.И.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан бир ярим йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баробари миқдорида 5068250 сўм жарима жазоси тайинланди.
Б.КАСИМОВ,
туман маъмурий суди раиси.

