ҚИМОРХОНАГА АЙЛАНГАН УЙ

Байрам арафасида бир гуруҳ ҳамтовоқлар Д.Ш.нинг хонадонида тўпланадиган  бўлишди. Тансиқ таом, ичкиликдан сўнг кимдандир қимор ўйнаш таклифи илгари сурилди. Хонадон эгаси меҳмонлар раъйини  қайтаришни истамадими ёки ўзи ҳам бу ишга хайрихоҳмиди – буни ширакайф ҳолатда ўзи ҳам англаб етмади.

Хуллас, қимор ярим кечаси авжига минди. Шу паллада туман ИИБ вакиллари томонидан ушбу ноқонуний хатти-ҳаракат фош этилди. Эндиликда хонадон соҳиби Д.Ш. ўз уйида бир гуруҳ шахсларга қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил этганлиги учун қонун олдида жавоб берадиган бўлди.

Л.ТЎРАЕВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, катта лейтенант.