НОҚОНУНИЙ ЎҚИШХОНЛИК ТУГАТИЛДИ
Халқимизда «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин», -деган гап бор. Бу ҳикматнинг таг замирида «Ҳар касбнинг ўз сир-синоати, машаққати борки, уни пухта эгалламай туриб, шу ишга киришган киши эл-улус олдида юзи шувут бўлади», -деган маъно-мазмун яширинган.
Ҳамюртимиз Ф.А. мана шу жиҳатларни инобатга олганда, бошига тушган муаммоларга йўлиқмасди. У махсус диний маълумотга эга бўлмай туриб, диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз ўз хонадонида маҳаллада яшовчи аёлларга диний таълимотдан сабоқ берган. Унинг бу ноқонуний хатти-ҳаракати ИИБ ходимлари томонидан фош этилди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Судланувчи Ф.А. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 241-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 9 баробари миқдорида 1824570 сўм жарима жазосига тайинланди.
А.МИНГБОЕВ,
туман маъмурий суди судья ёрдамчиси.

