МАҲОРАТ НАМОЙИШИ
«Эстетика фанлари ойлиги»да фан ўқитувчилари Мансуржон Нишонов, Зуҳра Акраловалар бошланғич синфлар учун расмлар жилоси, мусиқа фанидан «Дилтортар наволар» кечаси, кўргазмалар, деворий газеталар танлови каби тадбирлар ўтказишди. Айниқса, 8-«Б», 9-«А», 9-«Б», 9-«В» синфлар йигит-қизлари ўртасида «Ёш ошпазлар» беллашуви қизиқарли бўлди. Улар «Андижон оши», «Чуст оши», «Хоразмча ош», «Тошкентча ош» ҳамда салат тайёрлаш, пишириқ пишириш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаррам ЎРИНБОЕВА,
10-мактаб ўқитувчиси.

