ҚИЗ БОЛАНИНГ КАСБИ – УНИНГ БАХТИ

Мактабимизда 8-11-синфлар ўқувчилари ўртасида «Қиз боланинг касби – унинг бахти» мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Унда ўқувчи-қизлар томонидан бадиий чиқишлар қилинди, рақслар ижро этилди. Психолог Х.Иномова бошчилигида қиз болаларнинг салбий ҳамда ижобий сифатларини расмлар орқали ёритиш бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда  тренинг машғулоти ўтилди.

Намойиш этилган чиқишлар тадбир қатнашчиларига манзур бўлиб, катта таассуротлар қолдирди.

Тадбир сўнгида ўқувчи-қизларнинг оналари томонидан мактаб маъмурияти ва тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирилди ҳамда келажакда ҳам қизлар тарбияси ва таълим олишларини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорликда иш олиб борилиши тарафдори эканликлари маълум қилинди.

Саида ТОШПЎЛАТОВА,

34-мактаб директори ўринбосари.