МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК – ЖИНОЯТ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари кўрсатишда муҳтарам Президентимизнинг «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак,» деган улуғвор ғоясини амалга ошириш йўлида барча чораларни кўрган ҳолда,  келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқишда «Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор», -деган ҳисни туйиб, ҳар бир масалага жиддий ёндашиб келмоқдалар. Бироқ, айрим давлат органлари томонидан Давлат хизматлари кўрсатишдаги мурожаатларни кўриб чиқишда беписандликка йўл қўйиб келаётганликларига кўз юмиб бўлмайди, чунки, «Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик муқаррар». Демак, бу жиноят, демакдир.

Уйчи туманида ваколатли органлар томонидан Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлиги учун бир қатор масъул ходимларга нисбатан Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари расмийлаштирилди.

Хусусан, «Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш» тартибини бўзганлиги учун «Ермулккадастр» ДКнинг туман филиали мутахассиси С.Каримовга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдорида, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганликлари учун «Ермулккадастр» ДК туман филиали ходимлари У.Довулов ҳамда А.Тошпўлатовларга нисбатан ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 5 баробаригача миқдорда жарима жазоси тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, мақсадимиз давлат хизматларини кўрсатиш борасида йўл қўйилган қонунбузилишлар учун жазо қўллаш эмас, балки давлат хизматларини кўрсатишда давлат идораларининг ҳалқимиз олдида маъсулиятини оширишдан иборатдир.

Ботиржон ЎРИНОВ,

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи.