ЕРГА МУНОСАБАТДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниб, кучга кирди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, қуйидаги мазмундаги 1971-модда билан тўлдирилди:

-суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик баробаридан уч юз баробаригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

Шунингдек, ушбу кодекснинг Ер бериш тартибини бузиш тўғрисидаги 2294-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик, ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик бўйича бир неча моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур янги Қонуннинг кучга киритилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ерга бўлган янгича ёндашувни ҳаётга жорий этишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Соҳада рўй бераётган қонунбузилишларнинг олдини олишга, қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Улуғбек НОМОНОВ,

туман прокурори.