ФАОЛЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

1 май куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда жорий йилнинг биринчи чорагида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик-ларнинг олдини олишда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ фидойилар муносиб рағбатлантирилди.

Шафтоли, Дўстлик, Хизиробод МФЙлари раислари Саида Тўраева, Раҳмонберди Саидов, Исроил Тошпўлатов, Овчибулоқ МФЙ мутахассиси Муҳаррам Ҳабибуллаева, Навоий, Олмурут МФЙлари профилактика инспектори ёрдамчилари Содиқжон Иброҳимов, Музаффар Носиров, Гулбоғ МФЙ фаоли Муҳаммаджон Каримовлар вилоят ИИБнинг пул мукофоти билан тақдирландилар. Қўрғонча МФЙ профилактика инспектори ёрдамчиси Дониёр Иброҳимовга жамоат тартибини сақлашдаги хизматлари учун туман ИИБнинг «Ташаккурнома»си ҳамда эсдалик совғаси тақдим этилди. Шунингдек, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими таянч пункти профилактика инспекторларидан бир гуруҳи ҳам пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Маросимда туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ғайрат Ғаниев иштирок этдилар.

Тўйчихон УЛУҒХОНОВ,

туман ИИБ ҲПБ катта инспектори.