ҚИЗИҚАРЛИ БАҲСЛАР

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида муассасамизда турли хил маданий тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил этяпмиз. Ҳафтанинг ҳар бир кунини туман МТБ томонидан белгилаб берилган тадбирлар режасига мувофиқ иш ташкил қиляпмиз. Душанба – нафис санъат, сешанба – спорт соғломлаштириш, чоршанба – компьютер саводхонлиги, пайшанба – китобхонлик, жума – миллий қадриятлар, шанба – кўнгил очиш кунларида тарбиячиларимиз томонидан турли машғулотлар ўтиляпти. Спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар уюштириляпти. Жисмоний тарбия йўриқчиси Насиба Маҳмудова кичкинтойларнинг жисмонан соғлом бўлишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. У сешанба кунги спорт соғломлаштириш тадбирларида турли мусобақалар, миллий ўйинларни ташкил қилиб, жажжиларнинг спортга бўлган иштиёқини оширмоқда. Унинг мактабгача тайёрлов гуруҳида ўтказган «Қувноқ стартлар» мусобақаси ҳам ғоятда қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

Мўътабар ЭРГАШЕВА,

17-МТМ мудираси.