ТАФАККУР МАНБАИ
Мактабимизда «Китоб – тафаккур манбаи» мавзусида тадбир ўтказилди. 2-«Г» ва 4-«Д» синфлар ўқувчилари иштирокидаги тадбир аввалида маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Сардор Эргашев китобхонликни ривожлантириш, китоб мутолааси ҳақида гапириб ўтди.
Тадбирда ўқувчилар китобхонлик бўйича қизиқарли маълумотлар, Гиннес рекордлар китобига киритилган ноёб китоблар ҳақида маълумот бердилар.
Шундан сўнг ўқувчилар китобнинг қуйидаги фойдалари ҳақида алоҳида тўхталишди: мутолаа асабни тинчлантиради, уйқусизликда ёрдам беради, қалбни юмшатади, мия фаолиятини яхшилайди, сўз бойлигини оширади.
Ўқувчиларнинг китоб ҳақидаги шеърлари, ўзлари ўқиган эртаклардан саҳна кўриниши, раққоса қизларнинг «Чаманда гул» қўшиғига рақси барчага манзур бўлди. Тадбир сўнгида «Китоб – тафаккур манбаи» кўргазмаcи ташкил этилди.
Шу куни «Фарзандимга китоб совға қиламан» номли акция ҳам ўтказилди. Унда ота-оналар фарзандларига қизиқарли бадиий адабиётлар совға қилишди.
Маъсуда НИШОНОВА,
6-мактаб кутубхоначиси.

