ИСТЕЪДОДЛАР АНИҚЛАНМОҚДА

Юртбошимизнинг 5 та муҳим ташаббуслари болажонларнинг истеъдодини юзага чиқишда катта аҳамият касб этмоқда.

Муассасамизда душанба – нафис санъат кунида «Қалдирғочлар учиб келишди» мавзусида расм чизиш танлови ўтказилди. Унда Лайло Турсунпўлатова, Шаҳриёр Шокиржоновлар чизган расмлари энг яхши, деб топилди. Шунингдек, ҳафта кунлари давомида «Ким эпчилу ким чаққон?» спорт мусобақаси ўтказилди.

Китобхонлик кунида болаларга эртак ва ҳикоялар мутолаа қилиб берилди. Мутолаа сўнгида асарлар юзасидан савол-жавоб ўтказилди.

Миллий қадриятлар кунида эса мусиқа раҳбари Дилноза Сиддиқова, Мафтуна Ирисовалар буюк шоирлар, ўтмишдаги донишманд бобокалонларимиз тўғрисида маълумотлар бердилар.

Кўнгил очиш куни Нодира Аҳмедова, Мадина Аҳмадалиева «Шер билан Дуррож» эртагини қўғирчоқ театри саҳнасида намойиш этишди.

Маҳмуда ҚАҲҲОРОВА,

27-МТМ мудираси.