МАҲОРАТЛИ ҚИЗЛАР КЎРИГИ

Апрель «Эстетика фанлари ойлиги» муносабати билан мактабимизда технология фанидан «Моҳир қўлли ораста қизлар» мавзусида танлов ўтказилди.

Танловда барча синфлар қизлари дарс жараёнида олган билимларини амалда намоён этдилар. Эркин мавзу шартида 5-«Д» синф ўқувчиси Ойшахон Ҳайдарова А.Ориповнинг «Арслон ўйнатувчи» номли шеърини ёддан айтиб, олқиш олди. Тадбирда ғолиб бўлган 5-синф қизларини мактабимиз директори Р.Қамбаров мақтов ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Фотима ДОЛИМОВА,

3-мактабнинг технология фани ўқитувчиси.