Икки онам

Менинг икки онам бор,

Икковлари меҳрибон.

-Улар ким? -деб сўрсангиз,

-Нигора, Саодатхон.

Нигора онам мени

Парвариш этди кўп йил.

Тетапоя қилдилар,

Сўз ўргатиб хилма-хил.

Саодат онажоним

Келтирдилар дунёга.

Менга бахт тилайдилар

Қўл очсалар дуога.

Бу икки онам учун

Фидо бўлсин шу жоним.

Бахтимга соғ бўлишсин,

Ҳар икки жонажоним.

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 2-синф ўқувчиси.