Сизни унутмаймиз

Қирдаги лолани йиғлатиб кетган,

Ватанга меҳрини ҳадялар этган,

Навоий гулшанига райҳон эккан,

Сизни унутмаймиз, Муҳаммад Юсуф.

Сизни қўмсаб турар залворли тоғлар,

Сизни соғинади Ватанда боғлар,

Юртимда кечганда қувончли чоғлар,

Сизни кўп кутгаймиз, Муҳаммад Юсуф.

Ёзган шеърларингиз гўзал, беқиёс,

Назм боғингиз хўп гуллади қийғос,

Сиз ёзган китоблар – бизларга мерос,

Сизни унутмаймиз, Муҳаммад Юсуф.

Зуҳрахон ЗОКИРОВА,

37-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.