КИТОБСЕВАРЛАР БАЙРАМИ
33-мактабда китобсеварлар кўп. Ўқитувчи-ю ўқувчиларимизнинг ҳаммасида китоб ўқишга бўлган иштиёқ ошиб боряпти. Бу айниқса, “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида ўтказилган «Китобсеварлар байрами», «Китоб – ҳаёт мактаби» каби тадбирларимизда ўз ифодасини топмоқда. Кутубхона мудири Шаҳноза Юсупова ҳамда синф раҳбарлари бошчилигида бошланғич ва юқори синфлар ўқувчилари ўртасида ташкил этилган тадбирлар давомида мингдан ортиқ бадиий адабиёт мактаб кутубхонасига совға қилинди. Хайрия тадбирларида Умида Мўминова, Мақсуда Маматхонова, Зулхумор Қориева, ота-оналардан Сотиболди Эргашевлар, энг кўп китоб мутолаа қилган Азизбек Абдумаликов, Баркамол Рустамжонов, Иброҳим Солижонов, Мадина Иброҳимова, Муштарий Раҳимжоновалар фаоллик кўрсатишди.
Фотима ҲУСАНОВА,
мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

