ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббусда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш белгиланган.

Муассасамизда унинг ижросини таъминлаш мақсадида тарбиячилар Нигора Ҳожиева, Муҳаббат Мўйдинова, Муяссар Ўтанова, Матлуба Отахоновалар турли хил тадбирлар ўтказишмоқда.

Айниқса, пайшанба – китобхонлик кунида тарбияланувчиларнинг китоб ҳақида шеърлари, ўзлари ўқиган эртаклардан саҳна кўриниши барчага манзур бўлди. Шу куни «Фарзандимга китоб совға қиламан» номли акция ҳам ўтказилди. Унда ота-оналар фарзандларига қизиқарли эртак китоблари туҳфа этишди. Бу каби тадбирлар болажонларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш билан бирга, Ватанни севиш, ардоқлашга ўргатиш, эстетик тарбиясини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Эътиборхон ЎРАЛОВА,

30-МТМ мудираси.