ЖАМОАТЧИЛИК – КАТТА КУЧ

Яқинда Муборак МФЙ маъмурий биносида аҳоли билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ж.Мамуровнинг «Ўғрилик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари», туман маъмурий суди раиси Б.Касимовнинг «Суд тизими тузилмасини такомиллаштиришнинг муҳим аҳамияти» мавзуларидаги маърузалари тингланди. Ж.Мамуров ўз маърузасида туман суди томонидан 2018 йил давомида 22 та ўғрилик билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилгани ва бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 8,33 фоизга камайгани, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда келгусида мазкур тоифадаги жиноятларни камайтиришда кенг жамоатчиликнинг роли тўғрисида гапириб ўтди. Мавзу юзасидан саволларга жавоб қайтарди.

Наргиза НАСРИТДИНОВА,

жиноят ишлари бўйича туман судининг архив мудири.