ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАДА
Ўтган шанба куни 14-мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Муассасанинг 75 ўринли биноси мукаммал таъмирланди, 125 ўринли қўшимча бино қурилди. Ошхона, бассейн, ёзги айвон, болалар майдончалари бунёд этилди. Аҳмаджон Маматалиев бошчилигидаги «Сифат кафолат стандарт сервис» хусусий корхонаси қурувчилари бунёд этган муассаса нафақат замонавий қиёфага, балки энг қулай шарт-шароитларга ҳам эга бўлди. Бунинг учун 4 млрд. 44 миллион сўм маблағ сарфланди.
Муассасани фойдаланишга топширишга бағишланган маросим катта шодиёнага айланиб кетди. Унда туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, туман бош имом хатиби Исроилхон Қирғизбоевлар сўзга чиқиб, эзгу тилаклар билдиришди. Маскан мудираси Ёқутхон Асрабоева баркамол авлодни тарбиялаш йўлида фидойилик билан ишлашларини таъкидлади. Муассасада кўп йиллардан бери самарали фаолият кўрсатиб келаётган тарбиячилар, бинони бунёд этган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

