ФИРИБГАРЛИККА АЛДАНМАНГ

Ҳозирда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кузатар эканмиз, барча соҳаларда фақат ва фақат инсон манфаатлари ётганлигини кўрамиз. Булар қаторида ҳуқуқий тарғибот ишлари, ишларни сайёр суд мажлисида кўрилиши масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жамият ривожланиб боргани сари маълум бир тоифадаги жиноятлар кўпайиб боради. Шу каби жиноятлардан бири фирибгарлик жиноятидир.

Фирибгарлик нима ўзи?

Фирибгарлик бу – алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишдир. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида мазкур жиноят учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Аслида фирибгарликка оид ҳолатларга алданиб қолаётган жабрланувчиларнинг ўзлари сабаб бўлишаётганини кузатишимиз мумкин. Чунки фирибгар бир инсонни алдаб, муайян ҳаракатларни амалга ошириб, унинг тўла ишончига кириб бўлганидан сўнг шу инсон орқали бошқа жуда кўплаб инсонларнинг мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқини жуда ҳам осонлик билан қўлга киритаётганини кузатишимиз мумкин.

Мисол учун ҳеч қандай мансабдор шахс ҳисобланмаган фирибгар томонидан фуқароларни алдаб, номига ер участкаси олиб беришни ҳамда қаергадир навбатсиз иш ёки хизмат кўрсатишига ишонтириб ёки бирон бир лавозимга гаплашиб беришни ваъда қилиб, кўпчиликни алдаб, сарсон бўлишига ҳамда ушбу турдаги жиноятчиликнинг ошиб боришига сабабчи бўлмоқда.

Мазкур тоифадаги жиноятчиликка қарши курашиш йўлида барча масъул эканлигини ҳис этиб, ҳушёр бўлиши лозим.

Азамат ҒАППОРОВ,

жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси.