ҲУШЁРЛИК УНУТИЛГАЧ…

Автоулов бошқараётган шахснинг ҳушёрлиги бошқаларникидан ўн чандон бўлиши керак. Чунки унинг биргина лоқайдлиги нафақат ўзининг, бошқаларнинг ҳам ҳаловатига рахна солади.

Ҳ.А. ўз бошқарувидаги «Ласетти»да ҳаракатланиб кетаётганда, йўл четида кетаётган велосипед ҳайдовчиси Т.Д.ни уриб юборади. Жабрланувчига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага ётқизилишига қарамай, эртасига у ҳаётдан кўз юмади.

Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида «Ласетти» Ҳ.А.нинг турмуш ўртоғига тегишли экани, ҳатто ишонч қоғози  бўлмаганлиги маълум бўлди.

Ҳ.А. ўзининг юқоридаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон  Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмига асосан айбдор деб топилди. Айблов хулосаси тасдиқлаш учун туман прокурорига тақдим этилди.

Раҳматилло АБДУРАҲМОНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант.