«КИТОБ ҲАФТАЛИГИ»

Юртбошимизнинг ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг ижодкорлик ва фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида мактабимизда «Китобхонлар байрами» фестивали доирасида «Китоб ҳафталиги» ўтказилди.

Унда М.Тожибоева раҳбарлигидаги 3-«Г» синф ўқувчилари Жонатан Свифтнинг «Гулливернинг саёҳатлари», С.Боймир-заева ҳамда Г.Худойберганова раҳбарлигидаги 4-«Б» ва 4-«В» синфлар  ўқувчилари Антуан де Экзюперининг «Кичкина шаҳзода», М.Мамачаева раҳбарлик қилаётган 4-«А» синф ўқувчилари Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари тўплами, Д.Юнусова, О.Азизова раҳбарлик қилаётган 7-«А» ва 7-«Б» синфлар ўқувчилари эса машҳур ўзбек ёзувчиси Ў.Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» китоблари тақдимотини ўтказишди. Ушбу тақдимот орқали ўқувчилар китобнинг тўлиқ мазмун-моҳиятини, китоб муаллифининг ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисида янада мукаммалроқ билимга эга бўлишди.

Шоира САЙДАЗИМОВА,

10-мактаб кутубхоначиси.