МУСИҚИЙ ТАДБИР
Мевазор маҳалласидаги 42-мактабгача таълим муассасасида «Муқаддассан, Ватан!» шиори остида бадиий-мусиқали тадбир ҳамда Ватанни мадҳ этувчи расмлар танлови бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган МТМ мудираси Назокат Умматалиева Ватанга муносиб фарзандлар тарбиялаш, ёш авлод қалбида истиқлол ғояларига муҳаббат, она юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади. Тадбир давомида МТМнинг катта гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилган «Балли, ўғлон!» беллашуви тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Улар томонидан тайёрланган бадиий дастур доирасида Ватан, оналар ва устозларни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

