ХОРИЖЛИКЛИКЛАР ЭЪТИРОФИ

Туманимизда яқинда фаолиятини бошлаган давлат хусусий шерикчилик асосидаги «Жажжи профессор» нодавлат мактабгача таълим муассасасига ҳиндистонлик  Арчед ҳамда канадалик Четан жаноблари ташриф буюришди.

-Меҳмонлар муассасада яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнларини кузатиб, қойил қолишди, -дейди туман МТБ мудири Маҳбуба Абдуллаева. -Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлардан улар қониқиш ҳосил қилишганини алоҳида таъкидлашди.