ЧАРОҒОН МАҲАЛЛА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури бўйича корхонамиз томонидан туманимизнинг чекка ҳудуди ҳисобланган Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида бир қатор ишлар бажарилди. Маҳалланинг Иттифоқ-1, 2, 3 кўчаларида фуқаролар яшаш хонадонларига кўчиб чиқишганига кўп йиллар бўлишига қарамасдан, электр таъминоти қониқарсиз аҳволда, кучланиш паст, электр жиҳозларидан фойдаланиш имконияти йўқ, симлар томлар устидан қўлбола усулда тортилган бўлиб, анчагина хавфли эди. Дастур доирасида ҳудуд тўла ўрганиб чиқилгандан сўнг режага биноан бажариладиган ишлар ҳажми аниқланиб, лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланди. Март ойида электр узатиш тармоғи ва трансформатор пункти ўрнатиш ишлари бошланди. Ушбу ҳудуднинг электр таъминотини яхшилаш учун 0,383 км. узунликда 10 кВ ли, 1,677 км. узунликда замонавий СИП русуми 0,4 кВ ли ҳаво тармоғи ва 1 дона 160 кВА қувватли трансформатор пункти қуриб, ишга туширилди. Юқоридаги ишларни бажариш учун қарийиб 177823 минг сўм маблағ сарфланди. Электр таъминотини яхшилаш учун корхонамизнинг барча ходимлари сидқидилдан меҳнат қилишди. Айниқса, модернизация бўлаги электрмонтажчилари Аъзамжон Усмонов, Раҳимжон Абдуллаев, Аҳмаджон Алимсақовларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳозирги  кунда дастурга асосан Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда.

Одилжон ЖАББОРОВ,

туман ЭТК ТИЧ муҳандиси.