АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ

Бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган одам савдосига қарши халқаро ҳамжамият, кўплаб мамлакатлар кенг кўламда кураш олиб бормоқда. Юртимизда ҳам бу борада қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бироқ айрим фуқароларимизнинг ёлғон ваъдаларга ишониб, мўмай пул илинжида хорижга бориб ишлаш жараёнида одам савдоси қурбони бўлиб қолаётганлари ачинарлидир.

Одам савдоси инсон ҳуқуқлари поймол бўлишининг бир кўринишидир. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бу жиноятдан жабрланганларга ижтимоий-руҳий мадад кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шунинг баробарида фуқароларимизга билиб-билмай одам савдоси қурбонига айланиб қолмасликлари учун қуйидагиларни ёдда тутиш лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз:

-хорижга ўқишга, ишга борганда, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатингизни ҳеч кимга ишониб топширманг;

-давлатимизнинг чет элдаги элчихоналари ва консуллик ваколатхоналарининг телефон рақамларини аниқлаб олинг;

-хорижда таклиф қилинаётган ўқиш ёки иш шартномасини тўлиқ ўрганиб чиқинг, ундаги манзил ва шарт-шароитлар аниқ кўрсатилганлигига эътибор беринг.

Шуҳратжон ҚАМБАРОВ,

Учқўрғон бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси  ҲПГ инспектори, лейтенант.