БИРЛАШМА АЪЗОЛАРИ ФАОЛЛИГИДА

Мактабимиз рус тили ва адабиёти фани метод бирлашмаси аъзолари фан ойлиги, турли тадбирлар ташкил этиш, бадиий кечалар уюштиришда алоҳида фаоллик кўрсатишади.

Ўқув йили якуни олдидан «Алифбе байрами» («Праздник букваря») тадбири ўтказилди. Фан ўқитувчиларидан Мадина Болтабоева, Муниса Тошбоева «Қувноқлар ва зукколар» билимлар беллашувида иштирок этган 6-7-синфлар ўқувчиларидан бир гуруҳини рағбатлантиришди. 2-синфлар ўқувчилари иштирокидаги «Алифбе байрами»да муаллималар Дилрабо Аъзамхонова, Мадина Болтабоевалар томонидан тайёрланган бадиий дастур барчанинг эътиборини тортди. Унда қатнашган ота-оналар ҳам самимий фикрлар билдиришди. Бирлашма аъзолари фаолияти янада яхшиланишида устоз Феруза Атахонованинг маслаҳат ва кўрсатмалари алоҳида ўрин тутади.

Комилжон ЭРГАШЕВ,

34-мактабнинг рус тили ва адабиёти фани метод бирлашмаси раҳбари.