ТЎҒРИ ЮРГАН ҚОҚИЛМАС

Шу йил 19 февраль куни Кесканёр МФЙда яшовчи ҳуқуқбузарлар К.Т. ва И. Б. ҳамда шахси аниқланмаган нотаниш шахс билан тўрт турдаги электр товарлар, 11 минг донадан зиёд дори воситаси ва 144 дона шарбат чиқаргични отларга юклаб, ташиб кетаётганларида Соҳибкор ҳудудида чегарачилар томонидан тўхтатилдилар. Товарлар ва дори воситалари ноқонуний йўл билан қўшни Қирғизистон Республикасидан юртимиз ҳудудига олиб кирилаётган эди.

10 апрель куни туман маъмурий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузарларнинг қилмишлари ашёвий далиллар асосида ўз исботини топди.

Суд К.Т. ва И.Б.нинг қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олиб, уларни Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 22721-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди ва ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима жазоси белгилади.

Севара ЖАМАЛОВА,

туман маъмурий суди архивариуси.