«ЭНГ ЯХШИ АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ»

Вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатаётган ахборот-ресурс марказлари ўртасида «Энг яхши ахборот-ресурс маркази» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бу танловда коллежимиз ахборот-ресурс маркази фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди. АРМмизда 34382 дона китоб фонди мавжуд бўлиб, 1800 нафар китобхонга 3 та бўлим мутахассислари хизмат кўрсатамиз. Электрон ахборот-ресурс технологиялари бўлими 1-тоифали мутахассиси Феруза Азизова, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси Феруза Исмоилова, ахборот ресурсларини қабул қилиш ва фондларни шакллантириш бўлими 1-тоифали мутахассиси Муҳаббат Аҳмедова ҳамда бошқалар ўз ишларини сидқидилдан бажариб келишмоқда.

Жамоамиз республика босқичида ҳам муносиб натижалар учун курашади.

Дилором ОДИЛОВА,

Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи АРМ раҳбари.