ЖАЖЖИ КАРАТЭЧИЛАР
Бундан икки ой муқаддам 8-МТТ мудираси Шоирахон Эгамбердиева ташаббуси билан жажжилар масканида каратэ WKF спорт тури бўйича тўгарак ташкил этдик. Қисқа муддатда бу спорт турига қизиқувчилар сони 40 нафарга етди ва улар билан қизғин машғулотлар олиб бордик.
Туманимиз спорт коллежида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган турнир жажжи спортчилар учун дастлабки синов бўлди. Турнирда иштирок этган болажонларимиздан Асрорбек Неъматов, Шоҳжаҳон Нурмуҳаммедов, Раҳмонжон Маҳкамов, Ҳаётбек Ҳусниддинов, Муқаддас Тоҳиржонова, Ихлосбек Исмонжоновлар вазн тоифалари бўйича 1-ўринга сазовор бўлдилар. Шунингдек, 5 нафар спортчимиз 2-ўринни, 5 нафари эса 3-ўринни эгаллади.
Фарзандларимизга эътибор, шароит юқори даражада бўлса, самара ҳам шунга яраша бўлади.
Илҳомжон БОЯСТАНОВ,
тўгарак мураббийи.

