ҚУВОНАРЛИ НАТИЖАЛАР БИЛАН

Жорий ўқув йилини мактабимиз жамоаси қувонарли натижалар билан якунламоқда. Айниқса, «Маънавиятли ёшлар – келажагимиз» мавзусида ўтган вилоят семинари эсда қоларли бўлди. Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг амалий ижроси бўйича мактабимизда қилинган ишлар семинарда қатнашганлар томонидан муносиб эътироф этилди – вилоятда оммалаштиришга тавсия қилинди.

Семинарда иштирок этган туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ғайрат Ғаниев, туман ҳокимининг ўринбосарлари Азамат Абдураҳмонов, Раънохон Назаровалар мактабимиз кутубхонасига китоблар совға қилишди.

Гавҳарой ҲАКИМОВА,

мактаб директори, туман Кенгаши депутати.