Норин дарё

Норин дарё, Норин дарё,

Сочиб зиё, бағринг аъло.

Сувинг даво, мавжинг наво,

Сенсан гўё рангин дунё.

Қуминг мисли нури жило,

Қирғоғингдан топдим тилло,

Жилғаларинг олам аро

Лоф эмасдир азал якто.

Туну кун ҳам ороминг йўқ,

Ўн икки ой мароминг йўқ.

Олға чопмоқ аҳд-паймонинг,

Орзу сочмоқ аҳд-паймонинг.

Яшнайверсин дала тупроқ,

Ризқ насиба унсин ҳар чоғ.

Эзгуликнинг сен тимсоли,

Сенга она халқ Ҳумоли.

Сенсиз ҳаёт барбод бўлар,

Сенсиз бўстон чўлга дўнар.

Йўлимиз бўлмасин айро,

Норин дарё, Норин дарё.

Бобурмирзо МИРЗАХОЛОВ.