КИТОБ ДЎКОНИ

Уйчи шаҳарчасида «Каnsmir» дўконининг очилиш маросими бўлди. Тадбиркор Равшанжон Юнусов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур дўконда бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалари билан бир қаторда канцелярия маҳсулотлари савдоси ҳам йўлга қўйилган.

Тақдимот маросимида туман ҳокими Муҳаммадаюбўжа Апақов сўзга чиқиб, барчани маърифат масканининг иш бошлаши билан самимий муборакбод этди, бир гуруҳ фаолларга туман маънавият ва маърифат кенгашининг ташаккурномаларини топширди.

-Асосий мақсадимиз китобхонликни янада ривожлантириш, халқимиз маънавиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш, -дейди тадбиркор Равшанжон Юнусов. -Бу борадаги фаолиятимизни изчил давом эттириш ниятидамиз. Жой масаласи ҳал этилса, яна бир қатор қўшимча хизмат турларини ҳам йўлга қўямиз.