УҚУВСИЗЛИК БАЛО КЕЛТИРДИ
Инсон ихтироларни ўз оғирини енгил, мушкулини осон қилиш учун кашф этади. Транспорт воситаси ҳам аслида мана шу мақсадлар учун ихтиро этилган. Демак, у ҳеч бир шахсга нохушлик туғдирмаслиги лозим. Бу эса ўша автоулов бошқарувчисига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.
Ҳамюртимиз М.И. Наманган – Уйчи – Учқўрғон автомобиль йўлида «Нексия»ни бошқариб бораётиб, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши оқибатида йўлни кесиб ўтаётган фуқаро А.Д.ни уриб юборди. Олинган тан жароҳати натижасида касалхонага ётқизилган А.Д. шу жойда ҳаётдан кўз юмди.
Энди М.И. содир этган хатти-ҳаракати учун қонун олдида жавоб беради.
Раҳматилло АБДУРАҲМАНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант.

