ҚОПАҒОН ИТ ЭГАСИ

Жамиятимизда ҳар бир фуқаро уй (ёввойи) ҳайвонларни боқиш ҳуқуқига эга. Бироқ амалдаги тартиб-қоидаларга асосан боқувдаги ҳайвонни сақлаш, олиб юриш талабларига риоя қилиш шарт. Ҳамюртимиз М.Э. боқувида бўлган ит қаровсиз қолдирилгани оқибатида вояга етмаган О.И.ни тишлаб, унга тан  жароҳати етказди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Суд айбланувчи М.Э.га Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг тўртдан бир қисми миқдоридаги 50683 сўм жарима жазоси тайинлади.

Севара ЖАМАЛОВА,

туман маъмурий судининг архивариуси.