КУН МАЗМУНЛИ ЎТДИ

Мактабимизда 2019 йилнинг июнь-август ойлари давомида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирларнинг илк куни эрталаб соат 8.00 да ўқувчилар кутиб олиниб, кун тартиби билан таништирилди ва бадантарбия машқлари бажарилди. Сўнг «Эртаклар оламига саёҳат» мавзуси бўйича ўқувчилар ўқиган эртакларини ўртоқлашишди. «Китобим – офтобим» мавзусида мактаб кутубхонасига саёҳат уюштирилди.

Ёш ўқувчилар билан биргаликда «Эгри ва тўғри» номли мультфильм томоша қилинди. Мультфильмдаги ижобий ва салбий қаҳрамонлар ҳақида суҳбатлашилди. Кун ниҳоясида «Чиройли ёзув» машғулотлари ўтказилди. Дастлабки кун мазмунли ташкил этилди.

Саида ШОДМОНОВА,

Муқаддас АҲМЕДОВА,

мактаб ўқитувчилари.