САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИБ…
Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг учинчиси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган бўлиб, билим масканимизда ибратли ишлар қилинмоқда.
Ёзги таътил вақтида ҳам ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида компьютер саводхонлигини ошириш бўйича тўгараклар фаолият олиб боряпти. Бу ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Ўқувчиларимиз аввалгидек турли ҳудудларда фаолият кўрсатаётган компьютер клубларига эмас, мактабдаги тўгаракларга ошиқишяпти. Устозлар уларга компьютер саводхонлигини ошириш бўйича машғулотлар олиб бориб, билимларини мустаҳкамлашмоқда.
Наргиза РАЗЗОҚОВА,
Машҳура ЭРГАШЕВА,
мактаб ўқитувчилари.

