ТОМОРҚАДА ЎСГАН КЎКНОР

Яқинда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан «Қорадори-2019» тадбири ўтказилди. Тадбирда жойларда гиёҳванд моддаларни етиштириш, парваришлаш, унинг олди-сотдиси, истеъмоли каби жиноятларга барҳам бериш, уни тугатиш мақсад қилинган. Рейд давомида кўплаб юқоридаги каби қонунбузарликларнинг пайи қирқилди.

Деҳқон МФЙлик Д.Ш. хонадонида униб чиққан 10 туп кўкнор ҳам шу куни фош этилди. Хонадон соҳибасининг кўрсатмасига қараганда, қорамол учун четдан ўриб келинган ўт орасида келиб қолган уруғдан униб чиққан бу ўсимликни танимаган.

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Д.Ш.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли  моддаларига асосан, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдоридаги 2027300 сўм жарима жазосига тортилди.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси,

Р.АБДУРАҲМАНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси.