ҲОМИЙЛАР КЎМАГИДА

Янгичек МФЙда 815 та хонадон бўлиб, 4785 киши истиқомат қилади. МФЙ жойлашган бино таъмирталаб бўлиб, шароитлар ёмонлашиб қолган эди. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими ва ҳомийларнинг 20 миллион сўм маблағи эвазига МФЙ биноси қайта таъмирланди. Хоналар мослаштирилиб, шароитлар яхшиланди. МФЙ раиси, масъул котиби, мутахассиси учун алоҳида хона, йиғилишлар ўтказиладиган кичик зал қилинди.

-Таъмирлаш ишларига яқиндан ёрдам берган тадбиркорлар Адҳамжон Умаров, Абдукарим Дадабоев, Шуҳратжон Исмоилов, Аҳмаджон Маматалиев, фаолларимиздан Иззатилла Раҳимов, Абдужаббор Қодировлардан миннатдормиз, -дейди МФЙ раиси Зуҳрахон Ҳожиева. -Уларнинг кўмагида таъмирлаш ишларини қисқа фурсатда якунладик.