МУНОЗАРАГА БОЙ ТАРЗДА
Яқинда 14-мактаб маъмурий биносида сайёр қабул ва очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниев раҳбарлигида ташкил этилган очиқ мулоқотда Бўстон, Қумтепа, Даҳиякота, Деҳқон, Дўстлик ва Мирзаровот МФЙлари фуқаролари қатнашишди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси А.Ғаппоров «Фирибгарлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, мазкур жиноятларнинг олдини олиш чоралари», туман суди раиси Ж.Мамуров «Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари, олдини олиш учун эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, чоралар ҳамда тайинланадиган жазо турлари, жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар» мавзуларида маъруза қилишди.
Мунозараларга бой ўтган йиғилиш сўнгида фуқароларни қизиқтирган саволларга тушунтиришлар берилди.
Нуриддин АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.

